Хабар берганимиздек, бугун Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг соғлиқни сақлаш соҳасида коррупциявий омилларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган сайёр мажлиси бўлиб ўтди.

🤔 Унда Сенат раиси Танзила Норбоева, Олий суд раиси Бахтиёр Исломов, Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев, Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосари Умед Мавлянов, Сенат ҳамда мазкур кенгаш аъзолари ва соҳа масъуллари иштирок этди.

📍 Шунингдек, жойлардаги студиялардан барча ҳудудий бошқармалар ҳамда туман тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари қатнашди.

💬 Тадбирда соғлиқни сақлаш тизимидаги коррупциявий ҳолатлар, уларнинг келиб чиқиши сабаб ва оқибатлари, олдини олиш чоралари кенг муҳокама қилинди. Хусусан, Президентимизнинг 2025 йил 19 майдаги 88-сонли Фармонида белгиланган вазифалар ижроси, бирламчи тиббий-санитария ёрдамини такомиллаштириш, ахборот технологияларини жорий этиш ва “Коррупциясиз соҳа” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил этилди.

💻 Таъкидланганидек, соҳада бюджет маблағларининг мақсадсиз сарфланиши ҳамда коррупция рискларини барвақт аниқлаш ва олдини олиш мақсадида “Ситуацион марказ” ташкил қилинди.

📞 Тизимда коррупциявий ҳолатларни бартараф этиш мақсадида вазирликнинг Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмасининг (71) 241-10-65 ёки республика бўйича ягона 1203 рақамли “Ишонч телефони” ҳамда t.me/ssvantikor_bot телеграм боти фаолият юритмоқда.

📲Қолаверса, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш, бошқарув жараёнидаги ортиқча тартиб-таомилларни қисқартириш мақсадида соҳани рақамлаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратиляпти.

🖥 Хусусан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда Ягона интегратор – “UZINFOCOM” томонидан тизимдаги жараёнларни автоматлаштириш ва “Электрон соғлиқни сақлаш” ахборот тизимларининг ягона комплексини жорий этиш мақсадида “DMED” ахборот тизими яратилиб, ишга туширилди.

✅ Йиғилишда тиббиётда анъанавий тарзда кўрсатилаётган 8 та давлат хизмати рақамлаштирилиб, соғлиқни сақлашдаги электрон хизматлар сони 26 тага етказилгани қайд этилди.
👩‍⚕️ Бундан ташқари, тиббиёт ходимларини ишга қабул қилишда рақамлаштирилган янги механизм ишга туширилгани ва Бухоро вилоятида “пилот” сифатида жорий этилгани айтиб ўтилди.

🔎 Муҳокама доирасида соҳани илғор хорижий тажриба асосида ислоҳ қилиш, тиббий хизматлар сифатини ошириш, бирламчи бўғиннинг замонавий тизимини шакллантириш мақсадида шу йил 1 июлдан юртимизнинг 15 та тумани (шаҳар)да соғлиқни сақлаш тизимининг янги модели тажриба-синов тариқасида жорий қилингани таъкидланди.

🤔 Йиғилиш давомида тизимда давлат харидлари, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ва ишга қабул қилиш билан боғлиқ айрим коррупциявий ҳолатлар танқид қилинди.

⏺ Мажлис якунида соҳада коррупцияга қарши чора-тадбирларни янада кучайтириш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш, жумладан, рақамлаштиришни энг қуйи бўғингача тушириш, давлат харидлари ва кадрларни ишга қабул қилиш тизимларида янада шаффофликни таъминлаш ҳамда тиббиёт муассасалари раҳбарларида менежментлик салоҳиятини ошириш, бу жараёнларда жамоатчилик назоратини ўрнатиш юзасидан масъулларга аниқ вазифалар юклатилди.

‼️ Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги зиммасига муҳокама жараёнида билдирилган таклифларни умумлаштирган ҳолда аниқ чора-тадбирлар режаси – “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиб, Миллий кенгашга киритиш вазифаси топширилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.