2023 йилги Нобель мукофотининг тиббиёт ва физиология бўйича совриндорлари номи маълум бўлди.

Улардан бири венгриялик Каталин Карико бўлса, иккинчичи америкалик Дрю Вайсмандир. Ҳар икки тадқиқотчи — АҚШнинг Пенсильвания университети олимлари.

Уларнинг молекуляр биология соҳасидаги изланишлари коронавирусга қарши “Модерна” ва “BioNTech/Pfizer”, яъни мРНК вакциналарининг яратилишига ёрдам берди.

Натижада ушбу кашфиёт Нобель мукофоти учун асос бўлди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.